Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Кўкдалада замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

--- 24-янв, 20:429 2 198
Бугун 24 январь туманнинг Кўкдала қўрғонида яна бир мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Таълим муассасасининг тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими Хуррам Жураев ва ўринбосарлари, соҳа ходимлари, уста қурувчилар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди. “Улкан яшил” қурилиш фирмаси томонидан қарийиб 6 ой давомида қуриб битказилган муассаса бугун болажонларнинг шодон кулгусига чўмди. Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Х.Жураев мактабгача таълим ташкилотининг рамзий калитини МТТ мудираси Зулфия Эргашовага топширди.


Чироқчи туманидаги “Кўкдала” маҳалласида 16-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Муассаса ўз бағрида 125 нафар болажонларни тарбиялаш имкониятига эга. 

Давлат  бюджетидан 1 миллиард 300 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

Муассаса замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали педагоглардан иборат. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар - болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари юқори талабларга мос. Бу болажонларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.











Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР