Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Халқ розилиги — бош мезонимиз

--- 25-янв, 18:239 1 522

Халқимиз Янги йил байрами шодиёналари нафаси билан яшаётган шу кунларда Чироқчи туманида 6 нафар фуқаро янги уй соҳибига айланди.
Туман аёллар реабилитация қилиш  ва мослаштириш марказида бўлиб ўтган тадбирда жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган, уй-жойга муҳтож фуқароларга туманнинг Дам-2 ва Қорабуруғ массивларида қад ростлаган уйларнинг калити тантанали равишда топширилди.


Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар, ногирон, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.                         
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аёлларни уй-жой билан таъминлаш борасида Чироқчи туманида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.                 

                                                                                                      

 Президентимизнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган ногиронлиги бор, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган, якка-ёлғиз яшаётган 17 нафар аёлни уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган.
 Таълим муассасаларининг фойдаланилмай турган ётоқхоналарини мослаштириш, қайта таъмирлаш ҳисобидан ана шу тоифадаги 4 нафар аёлни уй-жой билан таъминлаш, 11 нафар аёлга туман  ҳокимликлиги томонидан бошланғич тўловни тўлаб бериш, 3 нафар қийин шароитда яшаётган аёлга эса туман ҳокимлиги томонидан беминнат уй қуриб бериш ва уларнинг барчасини жорий йил охирига қадар эгаларига топшириш белгиланган. 


Бугунги кунда бу борадаги ишлар тизимли ва режа асосида олиб борилмоқда. Айни кунда туман ҳокимликлиги томонидан 6 та уй-жой учун бошланғич бадал тўловлари тўлаб берилди, 2 та уй-жой қурилиши давом этмоқда.
 – Уйимиз бўлмаганидан бир неча йил 
болаларим билан бировларнинг хонадонида яшаб юрдик, – дейди Чоштепа  маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Нилуфар Жуманова. – Уй-жой қилишга имконим умуман йўқ эди. Бир ярим йил аввал Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхонасига уй-жой сўраб мурожаат қилдим. Очиғи, ўшанда уй-жой беришларига унчалик ҳам ишонмаган эдим. Бугун эса мендан бахтиёр инсон йўқ. Чунки менга икки хонали уй берилди. Энди ўз уйим бор, кимнингдир олдида хижолат бўлмай, хотиржам яшай оламан. Ҳатто, яқинларим кўрсатмаган бундай яхшиликдан, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан яшашга иштиёқим, давлатимизга, яхши инсонларга ишончим минг чандон ортди. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонлардан, мана шундай хайрли ишлар бошида турган Президентимиздан жуда миннатдорман.


– Ҳар бир инсоннинг ўз уйи бўлгани яхши, – дейди янги уй соҳибаси туманнинг "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи II гуруҳ ногирони Мохира Ҳошимова –Ўз уйимиз йўқлигидан анча қийналдик. Президентимизнинг эътибори туфайли бизга туманнинг Қорабуруғ массивида қурилган 2 сотихли,  3 хонали замонавий арзон ва шинам жиҳозланган уй беришди. Инсон шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган табаррук юрт фуқароси эканимдан фахрланаман.


 Нилуфар Жуманова, Мохира Ҳошимова сингари жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам Президентимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорликларини билдирди.
 Умуман, 2020 йил охирига қадар туманда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 23 нафар фуқаро уй-жой билан таъминланади.


 Я
нги уй-жойларни топширишга бағишланган тадбирларда Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев, туман ҳокими ўринбосарлари  ҳамда кенг аҳоли вакиллари иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР