Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Имконияти чекланган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди

--- 26-янв, 11:389 1 613

Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан Қуруқсой ва Чамбил маҳаллаларида яшовчи 2 нафар имконияти чекланган шахсга ногиронлик аравачалари топширилди. 



Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


 
 
Мамлакатимизда кексалар ва ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этиш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
 
 – 
Туман ҳокимлиги томонидан 2019 йилда 23 нафар муҳтожга ногиронлик аравачалари, 14 нафар фуқарога қўлтиқтаёқ ва ҳасса берилди, – дейди туман ҳокими ўринбосари туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Сулоймонова. Бундай саъй-ҳаракатларни мунтазам равишда амалга ошириш халқимизга хос фазилат, меҳр-мурувват намунасидир.

 
 Давлатимиз томонидан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган ва ўзгалар кўмагига муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар туфайли т
уманда 2020 йилнинг январида 8
 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар билан таъминланди. 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР