UZ RU
Menyu
» » Синов ва масъулият йилида қатъият билан ҳаракат қиламиз

Синов ва масъулият йилида қатъият билан ҳаракат қиламиз

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга ўзининг мурожаатномасини  эълон қилди.  Унда мамлакат раҳбари 2020 йилда амалга оширилиши муҳим бўлган устувор жиҳатларни қамраб олган  комплекс лойиҳа ва таклифларини  ҳавола этар экан,  давлатни  илм  ва маърифатсиз  айниқса,  бугунги кун  талаб этаётган илғор замонавий рақамли иқтисодиётсиз тасаввур этиш қийинлигини, бу соҳаларни ривожлантириш, энг муҳими  эртамиз эгаларини мактабгача таълимга қамровини кучайтириш, уларни ҳар жиҳатдан ақли солиҳ бўлиб камолга етишларини таъминлаш масалаларини  кўтарди.

“Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини, жорий йилда 60 фоизга етказишимиз зарур. Ушбу мақсадларга жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади” деди юртбошимиз ўз маърузасида.

Албатта,  бугунги келажак авлоднинг таълим олиши, юксалиши ва ўз Ватани келажагига муваффақиятлари, ақл-идроки, садоқати билан ҳисса қўшиши ҳар бир юрт учун катта аҳамиятга эга. Уларнинг  ана шу ҳислатларга эга бўлишида эса бошланғич таълим муассасаларининг ўрни долзарбдир.  Боғчалардаги таълим ва тарбия жараёни уларни  янги ҳаётга  элтувчи кўприк вазифасини ўтайди.  Демакки, барча қулайликларга эга, замонавий маскан ва  педагогик кадрларнинг малакаси ва салоҳияти кўприкнинг нечоғлик  мустаҳкам  бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари  2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб  эълон  қилдилар.  Мамлакатимизнинг 2020 йил ва кейинги беш йилга ривожлантириш вазифалари белгилаб берилди.

Албатта,   барча соҳа вакиллари қатори  Чироқчи тумани Мактабгача таълим бўлимининг ҳам синов ва масъулият йилида  белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш, улуғ мақсадлар ижроси йўлида қатъият билан фидокорона  меҳнат қиламиз, - дейди туман МТБ мудири Шавкат Бойжигитов. 

Бинобарин, 2020 йилнинг январида туманда 13 та мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолияти бошлади. 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилган бўлса, 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. 

Ўтган 2019 йилнинг 4 чорагида ДМТТ ларида 2075 нафар, ДХШМТМ ларда 480, ОНМТТ ларда эса, 1150 нафар болажонлар, яъни (9,3 фоиз болалар) қамраб олинган эди. 


2020 йилнинг дастлабки ойида бу кўрсаткич, туман ҳокими Хуррам Жураевнинг ташаббуси билан сезиларли даражада ошди. ДМТТ ларида 2611 нафар, ДХШМТМ ларда 555, ОНМТТларда эса, 1450 нафар болажонлар қамраб олинди. Умумий қамров эса, 18,9 фоизга ошди. 


Февраль ойида туманда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида 1 та хусусий боғча ташкил этиш режага киритилган. Шунингдек, 3 та мобиль боғча ва 10 уй боғчалари  ташкил этилиши режалаштирилган бу билан яна 10200 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинади. 

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив