UZ RU
Menyu
» » Чироқчида 11 нафар ёш профилактик ҳисобдан чиқарилди

Чироқчида 11 нафар ёш профилактик ҳисобдан чиқарилди

Чироқчи туман ИИО ФМБда профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ўсмирлар билан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Уктам Мухаммадиев учрашди.
Ички ишлар идорасида профилактик ҳисобда турган ёшлар билан мунтазам иш олиб борилиб, тарбияси ижобий томонга ўзгарган ёшлар Ёшлар иттифоқи тавсияномаси билан профилактик ҳисобдан чиқарилмоқда.
Туман ИИО ФМБ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида профилактик ҳисобда турувчи 33 вояга етмаган ўсмирлар иштирок этди.

Учрашув давомида тегишли ташкилотлардан иборат махсус комиссия томонидан суҳбат асосида 11 нафарига профилактик ҳисобдан чиқариш бўйича тавсияномалар берилди.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив