Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

2019 йил давомида туманда 11692 нафар туғриқ қайд этилган

--- 04-фев, 17:209 1 382

2019 йилнинг 3 февралида туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мажлислар залида "2020-йилда Чироқчи туманида оналар ва болалар ўлимини олдини олиш бўйича устувор вазифалар"га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.


Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқ ўринбосари Ш.Нурматов ва бирлашма бош хамшираси Е.Парембо хамда туман  хокимининг ўринбосарлари Э.Арзиев, Г.Сулаймонова, туман давлат хавсизлиги хизмати ходими Ш.Зокиров, туман прокрори Б.Худойқулов, махалла фаоллари, Оила маркази ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, патронажлар, шифокорлар, бўлим бошлиқлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.


Анжуманни туман тиббиёт бирлашмаси  бошлиғи Т.Ашуров олиб борди. 

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Нурматов сўзга чиқиб, Чироқчи туманидаги ахоли сони 410776 нафарлиги, ахоли худудда тарқоқ жойлашганлиги, худуднинг катталигини хисобга олган холда тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик машаққатли эканлигини таъкидлади.Чироқчи туманида туғиш ёшидаги хотин-қизлар сони 103197 нафарни ташкил этади. 2019 йил давомида туманда 11692 нафар туғриқ  қайд этилганлиги ва шу туғриқларда 2 нафар оналар ўлими содир бўлганини ушбу холатлар буйича ходимларга интизомий жазо ва жиноий жавобгарликлар белгиланганлиги қайд этилди.


Туманда 0-18 ёшгача болалар сони 167830 нафарни ташкил этади. 2019 йил давомида гўдаклар ўлими 40 нафарни ташкил этган.

Анжуманда 2020 йил давомида 2019-йилда қуйилган хато ва камчиликларни такрорламасликни ва бунинг учун бирламчи тизим фаолиятини  йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 

Бунинг учун қуйдагиларга эътибор қаратиш лозим.



  • Ёшлар ўртасида эрта турмушни олдини олиш чоралари
  • Никохланувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш
  • Туғиш ёшидаги аёлларни патронаж маршутини белгилаш ва бажарилиши.
  • Чилла давридаги патронаж кўриклари.
  • Туғишга мутлов ва нисбий қарши кўрсатмаси борлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. 
  • Туғриқлар орасидаги интеграцияни сақлаш. 
  • Патронажлик фаолияти тўғрисида маьлумотлар берилди.


Тумандаги хар бир оналар ва гўдаклар ўлимлари устидан шахсан ўзим назорат қиламан, - дейди туман прокурори Б.Худойқулов. Шундан сўнг 2020-йилда  тиббиёт ходимлари ўртасида коррупция ва тамагирлик холатларини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Анжуман иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга соҳа ва тизим ходимлари жавоблар беришди. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР