Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Фидокор ёшлар: “БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА”

--- 04-фев, 19:199 1 631

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2018 йил 27 июлда ўтказилган жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига бағишланган видеоселектордаги вазифалар ижросини Чироқчида таъминланмоқда. 

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, суицид ҳолатларини барвақт олдини олиш, шунингдек ёшларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадидаЎзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида “БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА”шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чироқчи туман кенгаши томонидан туманда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Тунги рейд” лар ташкил этилмоқда. Ушбу рейдга туман кенгашининг “Фидокор ёшлар отрияди” азоларидан иборат 154 нафар кўнгиллилар туман ИИО ФМБ биносида сафланиб шу ердан тунги рейдларни ташкил этиш учун ИИО ФМБ пост потрул ва Миллий гвардия ходимлари билан Фидокор ёшлар гурухларга бўлиниб тунги рейдларни амалга оширмоқдалар.
Тунги вақтларда асосан махаллаларда Жамоатчилик назорат масканлари, тунги ресторанлар, кўнгил очар масканларда рейд тадбирлар ўтказилаётир. Рейд давомида аниқланган вояга етмаган шаҳсларга тегишли чоралар кўрилиб, улардан тилхат олинади ва ота-оналари ёнига қайтарилди. Улар билан тегишли ишлар амалга оширилиди. Тунги рейдлар 5 кундан буён давом этиб келмоқда. Шу кунгача 154 нафар “Фидокор ёшлар” тунги рейдларга жалб этилиб, тунги вақтларда хуқубузарликларни олди олишда фаол иштирок этишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР