Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ота онам ёнимда экан... мендан кучли инсон йўқ

--- 06-фев, 14:039 1 137
Чироқчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди, туман 1-сонли ФХДЁ ва Оила маркази, туман Хотин қизлар қўмитаси ҳамкорлигида туман ФХДЁ бўлимида Сайёр суд мажлиси ўтказилди. 
Унда  иккита ёш оила сақлаб қолинди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган Сайёр суд мажлислари “Мустахкам ва соғлом оила барпо этамиз” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда туманнинг “Олтин дала” маҳалласида яшовчи А.К ҳамда Н.Г ларнинг оилавий келишмовчиликларга чек қўйилди. 3 нафар қора кўзлар энди ота ва оналарининг бағрида уларнинг меҳри тафтида вояга етишади. Шунингдек, “Айритом” маҳалласилик Ё.Ш. ва Г.С лар оиласини сақлаб қолиш, 4 нафар вояга етмаган фарзандларни биргаликда тарбиялашга қарор қилишди.

Тадбирда оилавий ажримлар натижасида вояга етмаган фарзандларнинг тақдири уларнинг тарбиясидаги бўшлиқ сабаб турли ҳуқуқбзарликлар ҳатто жиноятлар содир этилиши каби ҳолатлар учраётганлиги қайд этилди. 



Вояга етмаганлар назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга имкон берадиган сабаблар аввало оилавий келишмовчиликлар эканлиги ажрим ёқасида турган ёш оилаларга тушунтирилди. 



Ёшларга оила муқаддас эканлиги, уни асраб авайлашда икки томон ҳам бирдек масъул эканлиги яна бир бор тушинтирилди. Шунингдек, шу куннинг ўзида сайёр судда 1 нафар ажрим учун ариза берган оила ўз аризасини қайтариб олишди, 2 нафар оилаларга муҳлат берилди.




Чироқчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби Бердиёр Халилов.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР