UZ RU
Menyu
» » “Intellekt shou” меҳмони чироқчилик ёшлар

“Intellekt shou” меҳмони чироқчилик ёшлар

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.Вилоят телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти ҳамкорлигида  ўтказиб келинаётган “Intellekt  shou” теледастурининг навбатдаги меҳмони чироқчилик ёшлар бўлди.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли 10-, 13-, 45- ҳамда 157-умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашишди. Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинаётган лойиҳалар бугун чекка қишлоқ ёшларини ҳам бир ғоя атрофида бирлаштирмоқда. “Intellekt  shou” да тенгдошларини ортда қолдирган 10-умумтаълим мактаби  ўқувчилари Феруза Абдусатторова ҳамда Ирода Эшулатовалар навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.


Мавлуда Ортиқова 157-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив