Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳоким ва фермер

--- 13-фев, 16:439 1 300

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, томорқа ва фермер хўжалиги майдонларидан самарали фойдаланиш, озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фермерлар фаолиятига амалий кўмак бериш мақсадида “Хоким ва фермерлар” учрашувларини ташкил этмоқда.

Бу лойиҳадан кўзланган мақсад фермер деҳқонларимизни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,- дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси Абдураззоқ Мийлиев.

Оддий қилиб айтганда, учрашувларда асосий эътибор сон эмас сифатга қаратилмоқда. Фермерлар учрашувга шунчаки келиб-кетмасин, уларнинг муаммосига  ечим топиш бизнинг асосий вазифамиздир.

Жумладан,  Нурали Бердиқуловга  янги замонавий боғ яратишда режа, иштиёқ бору, ер етишмас эди. Учрашувда Нуралининг таклифи ва ташаббуси туман ҳокими Хуррам Жураев томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда ўттиз беш гектар лалми ер майдони замонавий боғ яратиш учун туман заҳирасидан ажратиб берилди.


– Фермерларимизнинг муаммо ва шикоятларини таҳлил қилиб чиққанимизда уларнинг аксарияти (70—75%) туманларнинг ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар. Уларнинг асосий муаммолари сифатида ҳуқуқий хужжатлар билан таниш эмаслиги улар билан ишлаш, қишлоқ хўжалигида жорий этилаётган янги, фойдали экин навларидан яхши хабардор эмасликлари, фаолиятини янада ривожлантириш ва кенгайтириш учун кредит олишн кабиларни келтириш мумкин.


“Ҳоким ва фермерлар” учрашувлари якуни бўйича билдирилган муаммоларга амалий ечим топиш бўйича махсус “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР