Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИ

--- 13-фев, 19:009 1 272

Туманимизда аҳоли ҳамда ҳудудларни турли табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш, инсонларнинг тинч ҳамда осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 

Шу мақсадда туманнинг Бешбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 71 умумтаълим мактабида “Фуқаро муҳофазаси давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Маълумки қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб боради.

Бу эса, ўз навбатида, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимолини ошишига олиб келиш ҳолатлари юзага келмоқда.

Жойларда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ана шундай нохуш ҳолатларни олдини олиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш  мақсадида жойларда давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар ва тактик амалий-ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Бугун Бешбулоқда ўтказилган давра суҳбатида туман ФАБ бўлинма бошлиғи катта лейтенант Озод Жахбаров “Фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди ва фуқаролар ва мактаб ўқувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

О.Жахбаров таъкидлаганидек: “Туман ФВБ томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ҳамда маънавий бойликларимизни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва зарарларини камайтириш билан боқлиқ вазифалар тўлиқ бажарилмоқда.

Инсоният ҳаётида бирор кун йўқки, фавқулодда вазиятлар содир бўлмаса. Афсуски, барча техноген ҳолатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчиси инсоннинг ўзидир.”

Туман ФВБ бошлиғи ўринбосари А.Пўлатов: зилзила вақтида, ёнғин чиққан ҳолатларда, уй шароитида ва ишхонада, кундалик ҳаётимизда бехосдан содир бўладиган фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида ҳаётий мисоллар билан гапириб, ходимларга тегишли тушунчаларни бериб ўтди.

Шунингдек,  фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида гапириб, бунда ҳар бир инсон биринчи, тезкор қутқарувчи эканлигини алоҳида таъкидлади. Масалан, фавқулодда ҳодисалар туфайли инсон қон томирлари кесилиши оқибатида ёки одам ҳушидан кетган ҳолатда биринчи тиббий ёрдам келгунича қилиниши керак бўлган ишларни мисоллар тариқасида тушунтириб берди. Фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарар экан, бахтсиз ҳодисалар вақтида амал қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан керакли тушунчалар ва йўл-йўриқлар ҳам бериб ўтди.


А.Пўлатов , туман ФВБ бошлиғи ўринбосари. 


О.Жахбаров, туман ФВБ бўлинма бошлиғи 

катта лейтенант.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР