UZ RU
Menyu
» » БАРЧА МАКТАБЛАРДА БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 537 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

БАРЧА МАКТАБЛАРДА БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 537 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Чироқчи туман халқ таълими бўлими томонидан 14 февраль — буюк шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан барча таълим муассасаларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда халқимизнинг бой маданий мероси, хусусан, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо илмий-бадиий асарлари жаҳон илм-фани, адабиёти ривожида муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди. Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Тадбирлар давомида туман маданият бўлими билан ҳамкорликда таълим муассасаларига маҳаллий ижодкор ёзувчи ва шоирлар таклиф этилди ва улар билан давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди.


Мазкур тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.





Чироқчи туманига оид сўнги янгиликлар билан https://t.me/chiroqchi_press телеграм каналиорқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив