Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди

--- 20-фев, 19:249 1 431

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббусининг ижросини туманда таъминлаш мақсадида Транспорт касб-ҳунар коллежида  “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусидаги кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди.
Тақдимотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ  таълими бўлими, 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ҳамда мезбонлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича кўргазмалар билан бир қаторда мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган спорт тўгараклари иштирокчиларининг чиқишлари , мусиқа, рақс, ёшларни жисмонан чиниқтириш, китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
Ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари тарбияланиб келаётган ёш авлод онгида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
“Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган кўргазмали тақдимот ўз мақсадига эришади деган умиддамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР