Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳоким ва тадбиркорлар бизнес саёҳатда!

--- 22-фев, 15:419 1 186

Туманнинг Чоштепа маҳалласидаги гидропоника усулидаги иссиқхонага ҳоким ва тадбиркорлар бизнес саёҳат уюштиришди. Бизнес саёҳат туман ҳокими Хуррам Жураев, туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳамда тумандаги тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари билан “Барчамиз тадбиркорга мададкормиз” мавзусида ташкил этилди. 
Туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркор ва ишбилармонлар мамлакатимизда, жумладан туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бизнес юритиш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишдаги афзалликлар, имтиёз ҳамда яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 
Айниқса, Президентимиз томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида билдирган фикрлари, тавсия ва топшириқлари юзасидан қизғин мунозаралар билдирилди. 
– Президентимизнинг биз тадбиркорлар учун яратиб бераётган имкониятлари бизни янада кўпроқ ўз устимизда ишлашга  чақириқ деб ҳисоблайман, – дейди, тадбиркор Фарход Жураев . – Негаки, тадбиркор сифатида жуда кўп ишларни амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор борлигини, аммо мавжуд имкониятлардан тўла фойдалана олмаётганимизни доим ич-ичимдан ҳис қиламан. Шундай экан барча тумандошларимизни ўз бизнесларини бошлашга, агарда бошлаган бўлса янада ривожлантиришга чорлайман. Зеро, мустақил юртимизда ҳалол ва астойдил ишлаган ҳеч бир кишининг меҳнати зое кетмайди. 
Қизғин мунозара, таклиф ва савол-жавобларга бой бўлган учрашувда тадбиркорлар турли муаммоли масала билан туман ҳокимига мурожаат қилди ҳамда тегишли масъул мутасаддилар томонидан кўриб чиқиш учун қатъий вазифалар белгилаб олинди. 







Бизнес саёҳат ниҳояси бир пиёла чой устида кечди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР