Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи. Дабдабали Наврўз байрамлари анъанасига чек қўйилди ёҳуд 100 мактабнинг “Наврўз” стипендияси кимга насиб этади?

--- 22-фев, 17:339 3 076

Чироқчи тумани, Чиял қўрғонида бир анъана бор — ҳар йилги Наврўз байрами арафасида қишлоқда пойтахтдан казо-казо хонандалар чақирилиб, ўнлаб катта дошқозонларда ош дамланиб, байрам тантаналари ўтказилади. Масалан, ўтган йили бир қишлоқда хонанда Муниса Ризаева хизматда бўлганди.
Бу қўрғонда Наврўз байрамини синфдошлар қилиб бериши одат қилинган. Масалан, бир йил 1978 йил туғилганлар қилиб берса, кейинги йил 1979 йил туғилганлар… Улар байрамга қўшиқчи олиб келиш, палов дамлаш ва бошқа харажатларни ўз бўйнига олади. Бунинг учун бир неча миллион сўмдан йиғилади. Россияда, Тошкентда ишлаб юргани борми, мардикорчилик қилганлар борми, ҳаммаси пул беради. Тополмаганлар уйидаги молини сотади. Хуллас, байрам учун пул ернинг тагидан бўлса ҳам топилади.
Бу йилги Наврўз тантаналари Чиялида ўзгача рухда нишонланади. Чувуллоқ маҳалласилик 1981-1982 йилларда туғилган синфдош-тенгдош йигитлар Наврўз учун йиғилган маблағларини хайр саҳоват, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига сарфлашга қарор қилишган. 
Пойтахтдан машҳур санъаткорни фалон сўмга олиб келиб, бир нари борса икки соат ашула айтиб давра кўтариши учун ҳавога совриладиган пешона терларини хайрли амалларни бажаришга сарфлашмоқда. Синфдош-тенгдош йигитлар боши Зафар Хушвақтов, Равшан Садатов, Бекзод Мейлиев, Сирожиддин Раҳматов, Чори Қўлдошов ва қолган наврўзчи йигитлар маҳалла ва қишлоқ оқсақолларидан дуо олиб маҳаллада яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришни бошлаб юборишди.
Наврўзчи тенгқурлар қишлоқнинг ички йўлларига тош тўкиш, асфалтлаш ишларига ҳам бош бўлишаётир. Бу йил оға-инилар томонидан йиғилган маблағларимизга қишлоғимиз учун 7 км асфалт йўл ётқизишни мақсад қилганмиз. Бундай ташқари, тупроқ йўлларга тош ётқизиш, таъмирталаб қўприкларни таъмирлашни бошлаш арафасида турибмиз, дейди-жўрабоши Зафар Хушвақтов.
Чувуллоқлик йигитларнинг қилаётган бу хайрли ишлари таҳсинга сазовор. Куни кеча йигитлар туманнинг Истиқлол маҳалласидаги 19-сонли махсус мактаб интернати тарбияланувчиларига ош дамлаб совғалар улашди. Кўнгли кемтик болалар ҳолидан хабар олиб, улар учун дастурхон тузаш муҳим эмас, балки, улар билан давра қуриб дилдан суҳбатлашиш, рақс тушиш, кўнглини кўтариш ва мурғак қалбларни бир лаҳза бўлсада юзига кулгу улашишдан фарахли туйғу бўлмаса керак, - дейди жўрабоши Равшан Садатов.
Ҳа оға-инилар ўз қўллари билан ош дамлаб, ўзлари дастурхон тузаб ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларга хизмат кўрсатишди. Мана янгиланиш ва яшариш фасли баҳор Наврўз олди йил бошида Чувуллоқлик йигитлар янги Наврўз анъанасига бош бўлишаётир. 
Чиял қишлоғидаги анъана бузиладими-йўқми, буниси бизга қоронғу. Лекин Чувуллоқлик йигитлар янги анъанага қўл ўришди. Ҳатто, наврўзчи йигитлар ўзлари таҳсил олган 100 умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Наврўз” стипендиясини ҳам жорий қилишгани жуда қувонарлидир. Ахир айтишадику, фарзанд учун тикилган инвестиция энг тўғри инвестициядир деб.










Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР