Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Санобар Бобоновага ёрдам қўли чўзилди

--- 27-фев, 15:579 1 278



Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 3 нафар фарзанднинг ёлғиз онаси Санобар Бобонованинг уйи бузиб ташланди. Оила эса кўчада қолди.
Сарлавҳали мақола DARYO интернет нашрида эълон қилинди. Мақолада келтирилганидек, Санобар Бобонованинг ўзбошимчалик билан қуриб олган уй-жойи Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими ижрочилари томонидан 5 февраль куни бузиб ташланган.

С.Бобонованинг яшаш уйни нега бузилди? 2017 йил 6 июнида Фуқаролик ишлари бўйича туман судининг ҳал қилув қарорига кўра, давогар Чироқчи туман ҳокимлиги жавобгар Бобонова Санобарга нисбатан ноқонуний қурилган уй-жойни мажбурий тартибда буздириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилади.



Ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда Санобар Бобонова томонидан 12х4 кв.метр ўлчамдаги иморатларни С.Бобонова ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақида 2017 йилнинг 10 августида Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувига ўтади.

Ўтган йиллар  Санобар Бобоновага қанча имконият берилганлигини исботлаб беради. Нега С.Бобонова 5 февралгача ўз ҳисобидан ўзбошимчалик билан қурган иморатларини бузиб олмади? Нима учун 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармон имкониятларидан Санобар Бобонова фойдаланмади? Бу саволларга жавоб топишга энди кеч бўлди.



С.Бобонова томонидан умумдавлат акцияси ўтказилаётган вақтларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойини қонуний расмийлаштириб олиш учун берилган аризаси нега қаноатлантирилмади? Бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Яъни, С.Бобонова ва қўшниси Ойдин Хуррамова ўртасидаги ўзаро келишмовчилик натижасида С.Бобонованинг ўзбошимчалик билан қуриб олган иморатлари низоли вазиятда эканлиги, ҳамда фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурган яшаш уйи қурилишига 15 йил муддатдан ошмаганлиги туфайли акция талабларига мос келмайди.


Энди ҳақиқатдан қочиб қутулиш мумкин эмаслигини тушунган С.Бобонова шундай бўлсада ўз хоҳиши билан ўзбошимчалик билан қурган уй-жойини бузиб олмади. Нега дейсизми? Ёлғиз аёл боши билан қурган имроратларни бузишга кўзи қиймади. Ҳатто бошқа борадиган бошпанаси ҳам йўқ эди. Ўзи ва катта фарзанди Тошкент шаҳрида мавсумий ишларда ишлаб кун кўрадиган оила учун бу катта йўқотишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Бироқ жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш, муаммоли вазиятларга қонуний ечим топиш, қонунларга итоат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Мақолада айтилганидек, “Инсонийлик жиҳатидан олиб қараганда қишнинг қори-қировли, ёғингарчилик кунларида фуқарони бошпанасиз қолдириш ярамайди”. Аммо қонун устиворлигини таъминлаш керак эмасми. Бўлар иш бўлди. Фақатгина фуқарога ижтимоий-маънавий ва моддий ёрдам қўлларини чўзиш керак. Отабек Қўлдошев мақолада туман ҳокими Хуррам Жураевнинг сўзларини маҳалла раиси Ёриқул Бекмуродовнинг тилидан айтгани айни ҳақиқат. С.Бобонованинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатлари бузилган вақтда туман ҳокими малака оширишда эди. Туманга қайтган Х.Жураевга бу хабар етиб бориши билан туман ҳокими Дам маҳалласига борди. Ёмғир тагида маҳалла раиси ва С.Бобонова билан суҳбатлашиб унга ёрдам беришини айтади. Туман ҳокими Х.Жураев: агар икки қўшни ўзаро келишсангиз, муроса қилсангиз икковингизнинг ҳам уй-жойингизни қонуний ҳужжатларини олишингизга ёрдам бераман. С.Бобонованинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини туман раҳбарлари эътиборга олиб унга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Ў.Абдурахимовнинг сўзларига кўра, туманнинг Наврўз массивидан аукцион орқали С.Бобоновага 4 сотихли ер участкаси олишга ҳамда участкадан иморат кўтариш учун қурилиш материаллари олишда ёрдам беришини фуқарога тушунтирилди.
С.Бобонованинг бузулган иморатларининг фойдаланишга яроқли бўлган қурилиш материаллари шу куннинг ўзида туман Ободонлаштириш бошқармасининг 10 нафар ишчилари томонидан саралаб олинди. 


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов ҳам туманга ташрифи давомида Дам маҳалласида яшовчи ўзбошимчалик билан қурилган уйи бузиб ташланган Санобар Бобонова билан учрашди. Депутат аёлнинг гап-сўзларига қулоқ тутди. Ва унга амалий ёрдам беришга ваъда берди.

С.Бобонова айни кунларда қўшнисининг уйида фарзандлари билан икки хонали уйда вақтинча яшамоқда.
Мақолада келтирилган “Санобар Бобонованинг онаси Зиёд момо Бобонова ўша куни уйни бузиш учун келганларга қаршилик кўрсатиб, уйни буздирмасликка ҳаракат қилган. Аммо уни судраб ташлашгач, ҳушидан кетган ва тез ёрдам машинасида олиб кетилган.” Мазкур ҳолат тегишли  фуқаролар томонидан билдирилган асоссиз маълумот эканлиги ошкор бўлди. Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойни бузишга борган ишчи гуруҳ аъзолари таркибида тез ёрдам машинасининг борлиги юқоридаги маълумот асоссиз эакнлигини кўрсатиб турибди, - дейди туман Тез ёрдам бўлими бошлиғи Э.Қуддиев.


Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР