Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Йўл ҳаракати хавфсизлиги – долзарб масала

--- 27-фев, 16:089 1 085

Ҳозирги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар учтадан биттаси пиёдалар иштирокида содир этилаётганидан келиб чиқиб, туман ИИО ФМБ ЙҲХБ вакиллари томонидан ташкилот ва муассасаларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Акбархўжа” ва “Миллий марширут такси” маъсулияти чекланган жамиятларида “Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилайлик” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Ҳайдовчилар ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қоидабузар ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар шахсини аниқлаш механизми ва улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартибини ҳақида ЙҲХБ вакили маълумотлар берди.


Кейинги йилларда умумтаълим мактабларида “Йўл ҳаракати қоидалари” дарси мутлақо ўтилмай қолган эди. Энди мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Умумтаълим мактабларида эса ўқувчиларга йўл ҳаракати, ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидаларини ўргатувчи махсус ўқув амалий машғулотлар олиб борилмоқда, - дейди ЙҲХБ бошлиғи Фарход Янгибоев. 


Албатта, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда тарғиботнинг алоҳида ўрни бор. Оммавий ахборот воситаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасликнинг сабаб ва оқибатлари, жумладан, йўл ҳаракати доирасида пиёдалар масъулияти масаласини ички ишлар органлари масъул ходимлари томонидан профессионал ва тушунарли ёритиш бу борада самарали воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР