Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамида ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартиби қандай?

--- 27-фев, 17:109 1 470

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқи ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлагани қайд қилинган. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси - бу қонун устуворлиги ҳисобланади. Бундан кўринадики, хусусий мулк дахилсиз, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва шу еручасткаларида жойлашган кўчмас мулк обектларини давлат ва жамоат ҳамда инвестицияни ривожлантириш учун олиб қўйиш ва компенсация тўлаш тартиби ҳам қонуний бўлиши лозим. 

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлариининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 августда ПФ-5491-сон формойиши қабул қилинди. Шу асосда Вазирлар Махкамаси  томонидан 2019 йил 16 ноябрда №911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.


Ушбу  қарорда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шу жумладан, муайян ҳудуднинг архитектура қиёфасини ўзгартириш ва яхшилашга қаратилган давлат дастурлари ҳамда инвестиция ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилиши; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилиниши;  ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланши; кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилиши ҳамда  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланиши белгиланган. Қарорнинг 2-бандида:  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси (кейинги ўринларда Шўъба деб аталади) ташкил этилиши кўрсатилган Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис (кейинги ўринларда бош мутахассис деб аталади) лавозими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан киритилиши белгилаб берилган.              

Қарорнинг 3-бандида: Шўъба ҳамда бош мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгиланган: яъни, бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш; олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш; ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш; компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш; ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш. Қарорнинг 4-бандида: Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. Ушбу Низом жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркор, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва юридик шахсларга (тадбиркорлик субъектлари, нодавлат ташкилотлар) эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартибини белгиланган.

Чироқчи туман адлия 

          бўлими етакчи маслаҳатчиси                                               Х.Дусиёров

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР