Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Депутат сайловчилар ҳузурида

--- 28-фев, 19:029 1 231

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутат Шарофиддин Назаров Чироқчи туманида ўз сайловчилари билан учрашди. 

178-умумтаълим мактабида бўлган очиқ мулоқотда туман ҳокими Хуррам Жураев ва халқаро журналист Бердиёр Жумаевлар ҳам иштирок этишди. 
Тадбир давомида депутат Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари, Парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, депутатлик фаолияти, мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида, ёшларга оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши хусусида ҳам тўхталди.
Учрашувда туманнинг тоғли ҳудудлари маҳаллалари Тарғай, Ланганр, Қуруқсой  маҳаллалари аҳолиси қатнашди. Депутат иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.




                                     

                                    

                                     




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР