Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Темир йўлдан кесиб ўтманг!

--- 06-мар, 19:169 1 714

Темир йўл билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида Чироқчи туманида ҳам кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай фуқаролар ва ҳайдовчилар томонидан темир йўнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш ҳоллари учраб турибди.
Айниқса, туманнинг Айритом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли тартибсизликка йўл қўйишаётир. Шунингдек, маҳалладан ўтувчи темир йўл кесишмасида ҳайдовчиларнинг қўпол қоида бузиш ҳолатлари тез-тез учраб тураётганлиги бироз ачинарлидир.
Хусусан, “Айритом-Алатун” перегони 3804-км қўриқланадиган темир йўл кесишмасидан туманнинг Наймансарой қишлоғида яшовчи фуқаро И.Н бошқарувида бўлган  “Нексия-3” русумли  машинасида светафорни тақиқловчи қизил чироғига амал қилмасдан, ёпиқ шлагбаумни айланиб ўтиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб кетган. 
Айнан шу каби вазиятда яна 2 нафар ҳайдовчи йўл қоидасига риоя қилмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлдан кесиб ўтманг! Фақат белгиланган жойдан, тартиб асосида ҳаракатланинг! Ахир айтишадику, “Йўл қоидаси – умр фойдаси” деб.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР