Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ёш қутқарувчилар мусобақаси

--- 10-мар, 19:139 1 913
Чироқчида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 19та  жамоаси иштирок этди.

Мусобақа аввалида сўз олган ҳамкор ташкилот вакиллари Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бугун алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа ҳам навқирон авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро муҳофазасига оид билимини бойитиш, ёшларда фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва ўзгаларга ёрдам бериш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида таълим муассасаларидаги “Ёш қутқарувчилар” клуби фаолиятини акс эттирган кўргазмалар намойиш қилинди.
 Иштирокчилар соҳага доир билими, фуқаро муҳофазаси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш, чодир ўрнатиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш жараёнидаги жисмоний машқлар ва 100 метрга тўсиқлар оша эстафетали югуриш каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.
 Умумтаълим мактаблари ўртасида 106-мактабнинг "Сохибқирон издошлари" жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Касб-ҳунар коллежлари ўртасида эса Бешчашма қурилиш касб-ҳунар коллежининг "Бешчашма" жамоаси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Биринчиликни қўлга киритган жамоалар энди мусобақанинг  вилоят босқичида  иштирок этишади.

Шунингдек, иштирокчилар “Жамоанинг энг яхши шиори”, “Энг яхши клуб фаолияти ёритилган фотоальбом”, “Энг яхши клуб формаси”, “Энг яхши ташкил этилган кўргазма”, “Энг яхши қутқарувчи”, “Энг яхши жамоа байроғи”, “Энг яхши тоғ тайёргарлигига эга жамоа”, “Энг ҳамжиҳат жамоа”, “Энг билимдон жамоа”, “Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР