Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳар жума – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”

--- 13-мар, 14:519 1 418

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Чироқчи тумани ЙҲХБ томонидан тадбир ташкил этилди.Маълумки, мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” ўтказилади. Шу муносабат билан туман йўл патруль хизмати инспекторлари бугун эрта тонгдан ўз хизмат фаолиятини мактаб ва коллежларда ўқувчи болаларни йўлдан хавфсиз ўтишини таъминлашдан бошлади. 

Бугун туман ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Актам Тожиев транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик!” мавзусида дарс ўтди. Ўқувчилар капитан Тожиевни саволлар ёмғири остида қолдиришди 80 дақиқа давом этган ЙҲХБ инспектори ва ўқувчилар ўртасидаги савол жавоблар коллеж битирувчилари учун жуда фойдали бўлди. Коллеж ўқувчиларининг ҳафтанинг ҳар жума куни ЙҲХБ инспекторлари коллежда Йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларини ўтиб беришини Актам Тожиевга таклиф қилишди. Ўқувчилар таклифини қабул қилган капитан Тожиев ҳар жума кунлари коллежда дарс ўтишга ваъда берди.Кунинг иккинчи ярмида профилактика тадбирлари давом этди ва туман ЙҲХБ инспекторлари томонидан йўловчи ташувчи ташкилотлар ва одам кўп тўпланадиган жойларда “Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилайлик” мавзусида тарғибот ишлари ўтказилди.Аҳоли, айниқса, ёшларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишларини таъминлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарқатма материаллар – қўлланма, буклет ва флаерлар тарқатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР