UZ RU
Menyu
» » Деҳқон озиқ-овқат бозори дезинфекция қилинмоқда

Деҳқон озиқ-овқат бозори дезинфекция қилинмоқда


Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва бозор ҳудудида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда тадбиркор, сотувчи ва харидорларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудуди махсус хилорли суюқлик билан дезинфекция ишлари олиб борилди.

Бугунги дезинфекция ишлари белгиланган тартиб асосида ўтказилди. Бозорда фаолият олиб борувчи барча тарбиркор ва сотувчиларнинг товарлари ўзлари томонидан олиб чиқилиб, бозор расталари усти ва ости тўла дезинфекция қилинди. 

Шу кунларда Чироқчи туманида барча муассасаларда тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив