Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар оиласига туман ҳокими Хуррам Жураев ташаббуси билан озиқ-овқат махсулотлари ва ун етказиб берилмоқда

--- 03-апр, 15:109 1 098


Ижтимоий тармоқларда шифокорларимиз «Биз сиз учун ишда қолдик, Сиз биз учун уйда қолинг» деб номланган ўзига хос челленжни бошлаб берганлигини биласиз. 
Ушбу челленж ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўпчилик юртдошларимизни ҳам таъсирлантиргани рост. 

Чироқчи туман ҳокими Х.Жураевнинг ташаббуси билан туманнинг Зум қишлоғида инфекция тарқалишига қарши курашаётган туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар оиласи учун ун ва озиқ-овқат махсулотлари етказилиши йўлга қўйилди. 
Туман ҳокими: аҳоли саломатлиги учун курашаётган шифокорларимизга биз ва тумандошларимиз кўмакка тайёр ва уларга нонушта, тушлик ҳамда кечки овқатлар улар истаган вақтда етказиб берилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР