UZ RU
Menyu
» » янги йил ярмаркалари қизғин давом этмоқда

янги йил ярмаркалари қизғин давом этмоқда

Туманимизда Янги йил байрамини ҳар доимгидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг-баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.


Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида туманнинг сергавжум Чироқчи озиқ-овқат деҳқон бозорида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари давом этмоқда.

Унда 50 турдан зиёд чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалик ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари арзон нархда сотилмоқда.

— Рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни шу ердан олмоқдамиз, — дейди Шохиста Сатторова. — Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз харид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи анча арзон. Ушбу ярмаркалар халқимизга деҳқон ва соҳибкорларнинг ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.



https://t.me/chiroqchi_press


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив