Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жарлик тадбиркор томонидан 10 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва гигиена воситалари бепул тарқатилди

--- 05-апр, 14:479 1 155
"Қаландаров Ўрол Рахмонович" фермер хўжалиги раиси Ўрол Қаландаров томонидан  туманнинг Жар маҳалласида яшовчи 30 та  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга  10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва шахсий гигиена воситаларини бепул тарқатди. Бу ҳақда Жар маҳалласи раиси Актам Хайдаров хабар бермоқда.

«Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабаб карантин эълон қилингач, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархида сунъий ўсиш кузатилди. Тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалар тақчиллиги юзага келди. Шундай кунларда юртдошларимизга оз бўлса-да кўмак бериш мақсадида хайрия акциясини бошладик. Акция давомида маҳалланинг  30 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари: гўшт, ёғ, ун, гуруч, шакар ҳамда тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Акциянинг иккинчи босқичида яна шунча оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситаларини етказиб берамиз», — дейди "Қаландаров Ўрол Рахмонович" фермер хўжалиги раси Ўрол Қаландаров. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР