Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Шарофиддин НАЗАРОВ: ПАНДЕМИЯ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИГА ҚАРШИ ФАОЛ КУРАШАЙЛИК

--- 06-апр, 15:259 1 261

ДЕПУТАТ ФИКРИ 
Бунинг тасдиғи сифатида айтиш мумкинки, аксарият мамлакатларда макроиқтисодий нобарқарорлик белгилари пайдо бўлаётганлиги, глобал қиймат занжирида кузатилаётган узилишлар, транспорт ва хизматлар соҳаларида жиддий инқироз ҳолатларининг юзага келаётганлиги натижасида жаҳон иқтисодиётида глобал хавф-хатарлар ва рецессия ҳолатини келтириб чиқаришга замин тайёрлай бошланди.

Юзага келган ҳолат ҳар бир мамлакат иқтисодиётида мавжуд моддий ва молиявий ресурсдан, шунингдек заҳиралардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Мана шундай бир вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг изоланиши Ўзбекистонда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилган жуда муҳим қадам бўлди.

Дунёнинг куплаб “мана-ман” деган давлатларида савдо алоқалари узилиб, хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини тўтатаётган, АҚШдек улкан иқтисодиётга эга мамлакатларда миллионлаб одамлар ишдан озод этилганлиги тўғрисидаги бир томонлама хабатномаларни олаётган бир пайтда мамлакатимизда ушбу инқироз иқтисодиётга кескин салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилаётганлиги пандемия асорати сифатида иқтисодиётни қурбон қилиш эмас, балки шундай мураккаб бир вазиятда мамлакатда тадбиркорлик фаоллигини  сақлаб қолишга қаратилган энг оқилона чора-тадбирлар тизими қабул қилиниши – пандемияга
асоратларига нисбатан зарба десак, тўғри булади.

Давлатимиз раҳбарининг фармонида қабул қилинган, тадбиркорларга тақдим этилаётган кўплаб имтиёз ва преференциялар нафақат йирик корхоналар, шунингдек энг кичик бизнес субъектларини ҳам мана шундай мураккаб бир пайтда фаоллигини сақлаб қолишга қаратилган. 

Аниқ далилларга ўтадиган бўлсак, фармонда энг аввало туристик ва меҳмонхона фаолиятига эътибор берилиши бежиз эмас. Чунки инқироз оқибатлари энг аввало мана шу фаолият турига ўзининг салбий оқибатларини кўрсатди. Шу туфайли ҳам ушбу тадбиркорлик билан шуғулланувчи мингдан ортиқ субъектлар йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади ҳамда ижтимоий солиқ ставкаси уларга ҳозирги 12%дан 1%га туширилади. 

Бундан ташқари фаолияти инқироз туфайли тўхтаб қолган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўловларни ҳисоблаш тўхтатилади. Шунингдек тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50%га камайган кичик бизнес субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилаяпти. 

Тадбиркорлик фаоллигини сақлаб қолиш мақсадида яна мухим чораларадан бири сифатида махсус жамғарма кўмагида кредит фоизларининг бир қисмини тадбиркорларга қоплаб бериш   механизми йўлга қўйилаяпти. Шунингдек жамғарма томонидан бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериш бўйича чеклов ҳам бекор қилинади ва ижобий кредит тарихига эга тадбиркорларга кафиллик сўммасининг юқори чегараси 8 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади. Яна бир муҳим чора – инқироз туфайли қийин аҳволда қолган корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 трлн сўмлик кредитлари бўйича кредит
мажбуриятларини бажаришга “кредит таътиллари” бериладиган бўлди.

 Тадбиркорлик фаоллигини қуллаб қувватлашнинг фармондаги муҳим чораларидан бири сифатида , пандемия тугагунга қадар уйда фаолият олиб бориши мумкин бўлган ҳунармандларга жорий йилда яна 50 млн АҚШ доллари миқдорида  маблағ йўналтирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, фармонда тадбиркорлик фаоллигини сақлашга қаратилган, юқорида келтирилган ва бошқа бир қанча чора ва тадбирларнинг ўта муҳим, ўзига хос жиҳатлари бор. Биринчидан бундай кенг қамровли чоралар кўрилиши бошқа давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан ўзининг халқчиллиги билан ажралиб турибди, яъни инқироздан энг куп азият чекиши мумкин бўлган аҳолининг катта қатламини даромад манбаи билан таъминлаш бош вазифа сифатида қаралаяпти. Иккинчидан, тадбиркорлик фаоллигини сақлаб қолмасдан туриб пандемия билан самарали курашиб бўлмаслигини фармоннинг моҳиятидан англаб олиш мумкин. Чунки аҳолининг даромад манбаига эга бўлмаслиги уларни депрессия холатига тушуради ва касалликка
чалиниш эҳтимолини янада оширади.

Учинчи яна бир хулоса шундаки, энг яхши ҳимоя бу – хужум, яъни фаоллик. Фаоллик бўлмаса пандемияни енгиб бўлмайди. Шу ўринда мухтарам Президентизнинг 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш борасида халқимизга қилган мурожаатида айтиб утганларидек “Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим. Бу сифатлар бизнинг энг асосий ва энг таъсирчан қуролимизга айланиши шарт”. Бунинг учун пандемия ва инқироз оқибатларига қарши курашнинг барча жабҳаларида фаол бўлишимиз талаб этилади.

Шарофиддин НАЗАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қумитаси раиси


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР