Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИНИНГ БЕМИННАТ ЧЕВАРЛАРИ!

--- 06-апр, 18:209 867

Бугунги карантин шароитда аҳолининг ижтимоий фаоллиги ошиб, элга қилаётган савоб ишлари нақадар муҳим эканлигини қалбан ҳис этмоқдалар.  Мисол учун, эпидемиологик шароитда оддий тиббий ниқоб ҳам “анқони уруғи”дек топилмас мато бўлиб қолиши, айниқса чекка худудларда билинмоқда. Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади, деганидек,  Чироқчилик фаол онахону–опахонларимиз, сингилларимиз мухтарам Юртбошимизнинг            3-апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича халқимизга қилган навбатдаги мурожаатларига жавобан уйларида туман халқи учун беминнат тиббий ниқоб тикиш ташаббусини илгари сурдилар.
Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари туман Кенгаши аъзолари тикувчиларимизга ниқоб тикиш учун керакли матоларни етказиб беришди. Туманнинг “Чоштепа” маҳалласида яшовчи ташаббускор аёллар Шохида Акбарова ва Мақсуда Ибрагимовалар томонидан тайёрланган 2 мингдан ортиқ тиббий ниқоблар партия фаоллари томонидан туман тиббий муассасаси ва дехқон бозорларида аҳолига беминнат тарқатилди.
                                          
Бугунги кунда туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам мунис аёлларимиз томонидан ушбу ташаббуслар маъқулланган ҳолда давом эттирилмоқда. Биз фаоллар уларнинг ташаббусларини бир оз қўллаб–қувватлашимиз лозим бўлади.

Халқ дардига дармон бўлаётган ушбу ташаббускор тикувчиларимизга фақат тасаннолар айтамиз!
Қўлингиз дард кўрмасин, мухтарама мунис онахонлар, опалар, сингиллар! Яратганнинг ўзи барчамизни ўз паноҳида асрасин!
                   
Ислом ХУШВАҚТОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари.

Файзулла Бердиқулов
Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи тумани Кенгаши 
Ижроия қўмитаси раиси.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР