UZ RU
Menyu
» » Чироқчида аянчли ЙТҲ юз берди. 4 киши вафот этди

Чироқчида аянчли ЙТҲ юз берди. 4 киши вафот этди

Бугун, 28 декабрь куни соат 14:30 атрофида Чироқчи туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Ҳалокат натижасида автомобилда бўлган 4 киши вафот этган. Бу ҳақда туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

20 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида туманинг Кўктош маҳалласидан ўтувчи “4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи” йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида йўлнинг 35 кмда, 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз беради.

Натижада Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


https://t.me/chiroqchi_press

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив