Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Шуҳрат Суюнов : Халқимиз азалдан мурувватли, бағрикенг ва саховатпеша. Айниқса, юрт бошига синов келган бугунги кунларда қадрият даражасига айланган миллий ўзига хослигимиз яққол намоён бўлмоқда

--- 07-апр, 13:469 934

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий окрук қўшинлари Қўмондонлиги хизматчилари хайру саховат тадбирига ўз ҳиссаларини қўшди
Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кенг кўламда кураш давом этаётган айни кунларда ўз тақдирини шу муқаддас Ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқ деб билган, эртанги кунимиз учун дахлдорлик ҳисси билан яшаётган барча юртдошларимиз имкон даражасида хавфни бартараф этиш, осойишта кунларимизни қайтариш учун ўз ҳиссаларини қўшишга интилмоқда. Жумладан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий окрук қўшинлари Қўмондонлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминлаган оилаларни карантин вақтида янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган озиқ-овқат махсулотларини туман Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шуҳрат Суюнов бошчилигидаги Мудофаа ишлари бўлими вакиллари фуқароларга етказмоқда. Мана икки кундирки, Шуҳрат Суюнов бошлиқ унинг жамоаси 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ва антисептик воситаларни 50 дан ошиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказди ва саҳоват тадбири давом этмоқда.Халқимиз азалдан мурувватли, бағрикенг ва саховатпеша. Айниқса, юрт бошига синов келган бугунги кунларда қадрият даражасига айланган миллий ўзига хослигимиз яққол намоён бўлмоқда, - дейди Ш. Суюнов.  
Ватан тинчлиги, юрт осойишталиги ва халқ фаровонлиги йўлида матонат билан хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳам бу эзгу ишдан четда қолганлари йўқ.Туман Мудофаа ишлари бўлимида хизмат қилаётган хизматчилар ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб беришди. 
 
Азиз юртдошлар! Сиз уйда қолинг, биз сиз учун хизматдамиз! 
Бу шарафли касб эгаларининг ватандошларимизга қарата айтилган даъватларидир. 
Сиз бу даъватга қулоқ тутинг ва тез кунда юртимиздан коронавирус пандемиясини тўлиқ бартараф этайлик. 

Шуҳрат Суюнов
Туман Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР