Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Яшиллар партиясидан супер акция

--- 07-апр, 16:569 930

Айни кунларда туманимиздаги кўплаб тадбиркорларимиз “ЯХШИ  ИШЛАРНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШИ КЕРАК”
мана шу сўзларни ўзларига шиор қилиб оляптилар десак муболаға бўлмайди. Улар мана шу шиор остида кейинги вақтларда коронавирус пандемиясини олдини олишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этяптилар. Касалликка қарши курашиш мақсадида белгиланган тартиб асосида уйда ўтирган кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган кўплаб оилаларга тадбиркорларимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик зарурий буюмлар, гигиеник воситалар тарқатилмоқда.Экопартия аъзоларидан туманнинг Чоштепа маҳалласида яшовчи Шохида Акбарова ҳамда Мақсуда Ибрагимовалар томонидан уй шароитида тикилган 2000 дан ортиқ тиббиёт ниқоблари партия фаоллари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ва Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида бепул тарқатилди. Шу куни ўтказилган акция давомида уйда қолган болаларнинг ота-оналарига касалликка қарши курашиш борасидаги тартиб қоидалар ҳамда фарзандларининг вақтларини бекор ўтказмасдан дарс машғулотлари билан банд қилишлари юзасидан тушунчалар ҳам берилди.-Бугун юртимиз бошига тушган синовда барчамиз яхши амалларни қилишимиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Имконимиз борми имконияти йўқлардан ёрдамни аямаслигимиз лозим. Халқимиз бундан олдин ҳам кўп синовларни енгиб ўтган, - дейди  “Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши ижроя қўмитаси раиси Файзулла Бердиқулов.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР