UZ RU
Menyu
» » ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ!

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ!

Юртимизда Янги йил шукуҳи кезмоқда. Бу халқимиз чеҳрасидаги қувонч, кўнглидаги кўтаринкиликда ҳам намоён. Янги йил арафасида барчанинг бир-бирига эзгу тилак ва табриклар билдириши эзгу анъаналаримиздан.

Бугун 28 декабрь “Чинор” ресторанида туманнинг иқтидорли ёшлари учун Янги йил байрами кечаси ташкил этилди.

Тадбирда  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ёшларга туман ҳокими Хуррам Жураевнинг табригини ўқиб эшиттирди. 

Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимиз ёшларини  эшик қоқиб келаётган  қутлуғ айём – Янги йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мана шундай қувончли кунда аввало юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва  халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз...

Шу маънода, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Уктам Мухаммадиев ҳам ёшларни Янги йил билан самимий қутлаб,  янгидан янги зафарлар тилаги билдирди.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив