Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида мудҳиш ЙТҲ! Карантинга амал қилмай кўчага чиққан 2 нафар фуқаро вафот этди

--- 08-апр, 17:009 1 132

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли карантин жорий этилган. Бунда фуқаролар ҳаётий зарурат бўлмаганда кўчага чиқишлари қатъий тақиқланган. Лекин баъзи фуқаролар уйда ўтириш ўрнига билса ҳазил, билмаса чин қабилида карантинда кўчага чиққани етмагандек, автомобиль бошқаришдан тўхтамаяпти. Натижада оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмоқда.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 07-апрель куни соат 18:00 ларда, Чироқчи тумани Аннарўз МФЙ Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли, 70 В 501 LA давлат рақамли  автомашинасини “Аннарўз-Оқтўнли” йўлидан ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х.лар ҳодиса жойида вафот этган бўлса, Х.Т ва Й.Р.лар тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

Оммавий карантин тадбирида уйда ўтирмаган бу фуқаролар ўз умрига ўзи зомин бўлди десак, муболаға эмас.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР