Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Эътирозлар ўринли... Кўчма савдо дўконлари ташкил этилди

--- 08-апр, 17:209 1 126
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев фуқароларга карантин вақтида янада қулайлик яратиш мақсадида янги фармойишга имзо чекди.
Энди тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат кўчма савдо хизматлари аҳолига хизмат кўрсатади.
Туманнинг марказдан олис ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслиги борасидаги ҳақли эътирозлари зудлик билан ўрганиб чиқилди.Туман сектор раҳбарлари, “Дехқон бозори” масъулияти чекланган  жамияти томонидан кўчма савдо дўконлари ташкил этилди. Аҳоли учун арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган “Кўчма савдо дўкони” карвони туман марказдан йироқ ҳудудларида фаолиятини бошлади.Эндиликда аҳоли ўзлари учун зарур бўлган 10 турдаги истеъмол товарларини арзон нархларда харид қиладилар.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бу каби кўчма савдолар туман марказидан олис ҳудудларида ҳар куни ўз фаолиятини давом эттиради. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР