Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Кафтдек ердан салмоқли даромад олиш фақат меҳнат ортидан

--- 20-апр, 17:569 1 012


Бугун томорқачиликда ўзига хос мактаб яратиб, яхши даромад топаётган минглаб оилалар фаровон ҳаёт кечирмоқда. Чироқчи туманинг маҳаллалари ва қишлоқларида эса кўплаб оилалар кафтдек ердан самарали фойдаланиб, оиласини ҳам, бозорни ҳам арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшаяпти.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари хондонма-хондон юриб, аҳолини ўртасида томорқачиликни ривожлантириш орқали қўшимча даромад орттириш хусусида тарғибот ишларини олиб боришаётир. Истиқлол туманидаги обод маҳаллалардан бири. Бу ерда яшовчи Шерқул Бердиқуловлар оиласи томорқадан унумли фойдаланишда кўпчиликка ибрат бўлмоқда. Улар, асосан, сабзавот ва кўкат етиштиради. Қишнинг қаҳри кетиб улгурмай, томорқадаги юмушларни бошлаб юборадиган бу миришкорлар эртапишар картошкадан юқори ҳосил олади. Аслида, Чироқчи ерларида деҳқончилик қилиб, мўл ҳосил етиштириш қийин бўлмайди. Унимдор ер, сув ва экин экиб, парваришлаш, меҳнат, билим ва сабр-тоқат талаб этади халос. Томорқачилик фаровонлик манбаи эканини маҳалла аҳли яхши билади. Уларнинг аксарияти томорқасидан йилига уч-тўрт марта ҳосил олади. Бугун туманда кўплаб хонадонда лимончилик йўлга қўйилди. Камчиқим, аммо сердаромад ҳосил олишнинг ушбу интенсив усули ортидан рўзғорига барака киритаётган, аҳолига нафи тегаётган миришкорлар кўпайиб бормоқда. 
Туманда  кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш сўнгги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад орттириш имконини берди. Айниқса, Паканди, Барака, Истиқлол Хумо маҳаллалари ва сув тақчил бўлган Кўкдала, Бешчашма ҳамда Чиял ҳудудларида бўлган кишининг бу ердаги ободликдан дили яйрайди. Ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражаси тобора юксалмоқда. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР