Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у камбағал эмас

--- 20-апр, 17:599 994

Томорқа – кони фойда, оила иқтисодини кўтарувчи хазина. Билмаганга эса... Билмаганга шунчаки ҳосил бермайдиган ер ёки меҳнат қилмаслик учун баҳона. Агар кимнингдир 5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у камбағал эмас. Астойдил ҳаракат қилинса, ҳар бир оила ўз томорқасини мўл-кўл даромад манбаига айлантириши мумкин.Туманимиз аҳолисининг хонадонлардаги томорқа ер майдонларининг бир қаричи ҳам бўш турмайди. Еримиз сувли ва унумдор. Шундай бўлсада миришкорлар турли усулларни қўллаб, кўпроқ даромад олиш пайидан бўладилар. Бироқ шундай оилалар ҳам борки, бунинг акси. Уларнинг ҳовлисига кирсангиз, бўш ва қаровсиз ётган томорқани кўриб, таъбингиз хира тортади.
 “Изланган имкон топар, изланмаган баҳона”, дейди халқимиз. Бугун туман ҳокими ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими вакиллари, депутатлар хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида томорқачиликни ривожлантириш ортидан оила даромади ошиши, хусусида тушинтириш ишларини олиб боришаётир. 2-сектор ҳудудидаги аҳоли хонадонларида бўлган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Гулсора Сулаймонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб боришди. Шунингдек, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга полиз экини кўчатларини ҳам тарқатишди. Томорқасидан унимли фойдаланмаётган фуқароларга эса огоҳлантиришлар берилмоқда. 
Мухтасар айтганда, айни коронавирус туфайли амал қилинаётган карантин пайтида кўплаб юртдошларимиз вақтини ва меҳрини томорқаларига сарфлашаётгани таҳсинга сазовор. Зотан, бу билан ҳам уйдаги вақтимиз мазмунли ўтади, хам эртанги фаровонлигимизни таъминлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР