Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Туман ИИО ФМБ бошлиғи картошка тагини юмшатди

--- 22-апр, 10:329 1 067
8 апрель куни ўтказилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари  мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган эдилар.
Видеоселектор йиғилишида  Ўзбекистон раҳбари бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратди.
Бугун Чироқчи туманида бу масалага етарлича эътибор берилмоқда. Хусусан, 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқулов ўз секторидаги маҳаллаларда аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқачиликни ривожлантиришни тарғиб қилмоқда. Сектор раҳбари тарғибот ишлари давомида хайрли ишларга ҳам бош бўлмоқда,  Янгиқишлоқ маҳалласидаги хонадонларнинг бирида А.Бешимқулов қўлига кетмон олиб картошка ниҳолларининг тагини юмшатди.
Сектор раҳбари хонадонма-хонадон юриши давомида томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш масаласига ҳам эътибор қаратаётир. Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб баҳоланиши керак, - дея Давлатимиз раҳбарининг сўзларини иқтибос келтиради А.Бешимқулов аҳоли билан учрашувларда.

Секторда томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши маълум қилинди.

Бу ҳақда Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдурасул Тоғаев хабар қилдмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР