Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Имконияти йўқ хонадонларга ўзимиз экиб берамиз

--- 27-апр, 17:399 983
Чироқчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуррам Жураеав томонидан жойларда аҳоли томорқаларини ўрганиш жараёнлари давом этмоқда. Туман ҳокими ҳар битта маҳаллада ўзи бўлиб, аҳоли билан суҳбат жараёнида томорқадан қанчалик унумли фойдаланаётганлиги, ерга нима экилдию, нималар экмоқчи эканлиги билан қизиқмоқда.
Бугун тумандаги Олтиндала маҳалласидаги аҳоли хонадонлари ўрганилди. Ўрганишлар давомида ердан унумли фойдаланмаётган фуқаролар огоҳлантирилиб, ҳар қарич ерга экин экилиши лозимлиги тушунтирилди.

Ўрганишлар давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож боқувчиси йўқ Махбуба Тожиеванинг хонадонида томорқасига экин экилмаганлиги кузатилди. Суҳбат давомида Махбуба опанинг ёлғиз ўзи фарзандлари билан биргаликда туриши маълум бўлди. Туман ҳокими ташаббуси билан фуқаронинг томорқаси ҳайдаб берилди ва картошка, помидор каби озиқ овқат маҳсулотлари уруғлари маҳалладаги жамоатчилар ёрдамида экиб берилишини, хонадон эгалари фақат уни парвариш қилишлари лозимлигини маълум қилди. 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР