Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Нурободга ун етказилди

--- 28-апр, 16:059 1 163
Бугунги кунда коронавирус пандемияси кенг тарқалишини олдини олиш бўйича кураш олиб борилаётган бир пайтда аҳоли учун озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири саналади. Чироқчи туманида ҳам бу борада бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ҳукуматимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисини давлат ресурcлари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни билан коронавирус пандемияси шароитида юзага келган вазиятни инобатга олиб ун маҳсулоти барча ҳудуlларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилди. Бу борада Чироқчи туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлимининг саъй-ҳаракати билан тумандаги маҳаллаларга белгиланган режа асосида бир маромда ун махсулотлари етказиб берилмоқда.

Туманнинг “Нуробод” маҳалласида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўкони ҳам бирламчи истеъмол маҳсулотларига тўла. Харид учун дўконга келган маҳалла аҳолиси, оралиқ масофани сақлаган ҳолда, карантин қоидаларига риоя этиб, керакли маҳсулотларни эҳтиёжи асосида сотиб олишмоқда. 

Бу каби хайрли ва самарали ишлар аҳолини бирдамликда яшашга, тожсимон вирусни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга ундайди. Бугунгидек синовли кунларда Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқ манфаати, юртдошларимиз тақдири ва келажаги йўлида яратилаётган шароит ва имкониятлар изчил авом этади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР