Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати барчани бирдамликка чорламоқда

--- 29-апр, 21:409 1 294
Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Саҳоват ва кўмак” лойиҳаси Чироқчи туманида ҳам қизғин кутиб олинди. Эл-юрт ташвишига бефарқ бўлмаган тадбиркорларимиз ўзлари мурожаат қилиб, лойиҳада иштирок этиш истагини билдирётганлиги қувонарли ҳол. 
Чироқчи туманида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Таъкидлаш керакки ушбу ҳаракат доирасида ўз ҳиссасини қўшишни истовчи талабгор ташаббускорлар, корхона ва ташкилотлар кўпайиб бораётганлиги кишини хурсанд қилади.
Хусусан, бугун жойларда олиб борилган лойиҳалар доирасида Чироқчи туман ҳокимлиги ва сектор вакиллари ташаббус кўрсатиб, озиқ-овқат маҳсулотларини жойларга етказиб беришди, маҳалла масъуллари билан биргаликда хонадон соҳибларига топширишди.
Штаб томонидан маҳаллаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилиш жараёнлари давом этмоқда.


Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР