Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Туман прокурори ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 оилага бир бошдан қучқор тарқатилди

--- 01-май, 18:469 1 212
Бугун мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган инсонлар холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш каби инсоний ва ўзбекона қадриятларимиз янада кенг қулоч ёймоқда. Шунингдек, бу йўлда саховатпеша юртдошларимизнинг сафи кундан-кунга кенгаяётгани қувонарли.
Чироқчи тумани Чиял маҳалла фуқаролар йиғинида фаолиятини олиб бораётган "Латофат Байназарова" фермер хўжалиги  ҳам синовли кунларда хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшди. Фермер хўжалиги раҳабари Қурбон Байназаров ҳамда туман прокурори, 2-сектор раҳбари  Баходир Худойқуловларнинг ташаббуси билан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати  доирасида  маҳалладаги 10 та кўмакка муҳтож эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан қучқор тарқатилди.
Бундан ташқари, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Худойқулов маҳалладаги вақтинча ишсиз тумандошларимизга боғ ораларига рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришларига шароитлар яратиб берди. 
– Юртимиз бошига тушган ҳозирги синовли кунларда халқимизга кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Шунинг учун ҳам биз, фермерлар бу борадаги ишларда барчага ўрнак бўлишимиз керак, – дейди "Латофат Байназарова" фермер хўжалиги  раҳбари Қурбон Байназаров.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР