Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман Электр тармоқлари корхонаси ҳам хайрия тадбирларига қўшилди

--- 02-май, 09:139 1 133
Ҳозирги вақтда фермерлар ва тадбиркорлар томонидан хайрия тадбирлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бериб бормоқдамиз. Улар кўмакка муҳтож оилаларга ун, шакар, макрон, картошка, пиёз, ёғ ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришаётир. Баъзи тадбиркорлар ўз мулкини беғараз ёрдам сифатида тақдим қилмоқда.

Синовли кунларда биз ҳам четда қолмасликка ҳаракат қиляпмиз, жамоамиз билан келишиб ойлик иш ҳақларимиздан пул йиғиб эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беришга қарор қилдик, - дейди туман Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Шавкат Холов.
Куни кеча Шакат Холов бошчилигида унинг жамоаси Дам маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамрохлигида маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилалари ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат махсулотларини тарқатди.
Туман ҳокимлиги томонидан тузилган  ишчи гуруҳ аъзолари ва маҳалла фаоллари ҳар бир хонадоннинг аҳволини ўрганиб, ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатини тузиб чиқишди. Қайд қилиш жоизки, коронавирус пандемияси Чироқчи тумани аҳолисини ташвиш ва саросимага солгани йўқ. Оғир кунларда одамлар бирлашаяпти, жипслашаяпти. Юртимизга келган бу бало халқимизни синовдан ўтказмоқда. Яратганнинг бундай синовидан эсон-омон ўтиб олишимизга шубҳа йўқ, -дейди. Ш.Холов.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР