Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фуқароларга озиқ-овқат махсулотлари етказилмоқда

--- 02-май, 20:449 1 255

Чироқчи туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фуқароларга озиқ-овқат махсулотлари етказилмоқдаҲозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида карантин шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига хайрия ва ҳомийлик ёрдамлари марказлашган ҳолда етказиб берилмоқда.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида  туман марказидан олис ҳудудлар аҳолисига юборилган инсонпарварлик ёрдами ўз эгаларига топширилди. 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 дан ошиқ оилаларга бугун озиқ-овқат махсулотлари етказилди.

Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида вақтларини уйда ўтказаётган аҳолининг ижтимоий-муҳофазага муҳтож қатламлари ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Карантин даврида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиш борасида Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан олиб борилаётган тизимли ишларга тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Карантин эълон қилингандан бери туманда эҳтиёжманд оилаларга 3000дан ортиқ озиқ-овқат тўпламлари етказилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР