Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинади

--- 06-май, 20:199 1 194
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Илхом Арзиқулов Чироқчи туманида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар хонадонида бўлди.
Илхом Арзиқулов туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиев ҳамда туман ИИО ФМБ вакиллари ва туман бош имом-хатиби Бекзод Нарқуловлар  ҳамрохлигида  жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат махсулотлари тарқатди.
Фуқаролар билан бўлган суҳбати давомида И.Арзиқулов бугунги синовли кунларда ҳар бир фуқаро Давлатимиз Раҳбарининг доимий эътиборида эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Вилоят ҳокими ўринбосари  жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқароларнинг уй-жой, тиббий ёрдам, нафақа ва моддий ёрдам каби уларни қийнаётган масалаларни ўрганди ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берди.
Шунингдек, уларга айни пайтда уйда ўтириб, ўз ва яқинлари саломатлигини асрашлари лозимлиги тушунтирилди.

Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР