UZ RU
Menyu
» » 2019 йил якуни ва 2020 йилнинг ўтган даври давомида вояга етмаганлар ўртасида 7 та йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолати аниқланди

2019 йил якуни ва 2020 йилнинг ўтган даври давомида вояга етмаганлар ўртасида 7 та йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолати аниқланди


Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун нима қилмоқ керак? Энг аввало, уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга эътибор қаратиш, турли тўгаракларга жалб этиш зарур.2019 йил якуни ва 2020 йилнинг ўтган даври давомида вояга етмаганлар ўртасида 7 та йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳамда жиноят содир этилган. Бу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилиб, профилактик назоратга олинди. Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, яшаш жойидаги фуқаролар йиғини, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, профилактика инспекторлари ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик содир этган ҳар бир боланинг яшаш шароити, оилавий муҳити синчиклаб ўрганилди, ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилди. Вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлил қилинганда ёшларнинг қизиқувчанлиги натижасида яқинларининг автомашиналарини яширинча ёки оила катталарининг рухсати билан бошқариши турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларига сабаб бўлган. Бинобарин, 2019 йилнинг 15 ноябрида  туманнинг Аннарўз маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Б.И ўзига тегишли бўлмаган “Нексия”  русумли автомашина бошқарувига ўттириб, “Еттитом-Ғузор” автомагистрал йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қарама-қарши томондан келаётган автотранспорт воситаси билан тўқнашади. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган автомашина ҳайдовчисининг ҳаёти учун хавфли бўлмаган тан жароҳати олиши билан якунланади.  Шу каби ҳолатлардан яна бири 2020 йилнинг феврали бошида туман ЙҲХБ инспекторлари томонидан аниқланди. 2004 йилда туғилган Л.А отасига тегишли бўлган автомашина бошқарувига ўттириб туман маркази бўйлаб сайрга отланади. Ўсмир қиз ҳаракатланиб келаётган автоулов туман ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчининг вояга етмаганлиги автомашина отаси А.Шга тегишли эканлиги аниқланади. Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда вояга етмаган ёшларнинг ота-онасига нисбатан  маъмурий  баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур ҳолатларнинг содир бўлишида энг аввало, участка профлактика инспекторлари, маҳаллалар, туман ЙҲХБ ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ таълими бўлимлари ўртасида ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилмаганлигини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Ушбу салбий ҳолатларни олдини-олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар томонидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Жамшид МИРОВ,

Чироқчи туман прокурори ёрдамчиси.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив