Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Бугун 12 май – Халқаро ҳамширалар куни

--- 12-май, 14:399 1 680


Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.
Коронавирус туфайли курраи замин бугун бир вужуд, халқлар ва элатлар эса гўё бир оиладек бирлашиб ҳаракат қилмоқда ва мана шундай даврларда шифокор-у, ҳамшираларга бўлган эҳтиром ва ҳурматимиз янада ошмоқда. Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.
Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология каби қатор  соҳаларида  туманимизда фаолият юритиб келаётган 2000 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.
Aйни кунларда коронавирус инфекциясига қарши тинимсиз кураш олиб бораётган 100  нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари жасорати алоҳида таҳсинга лойиқ.  Уларнинг бу қаҳрамонликларини ҳар қанча қўллаб- қувватласак арзийди. Бир сўз билан айтганда, туманимиздаги 2000 нафардан зиёд фидойи, касбига садоқатли ҳамширалар ҳам халқимизнинг бугунги синовли ва ташвишли кунлардан эсон-омон ўтиб олишида катта мадад ва сабабчи бўлмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт муассасаларида Ватанимиз ва халқ олдидаги бурчини теран англаб, астойдил меҳнат қилаётган сиз, ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлаган ҳолда, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда улкан муваффақият тилаймиз!

Чексиз Ҳурмат ва эҳтиром билан Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тўлқин АШУРОВ.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР