Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида қовун пишди

--- 13-май, 19:149 1 285
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ўтамайли ҳудудида қовун пишди. Бу бугун, 13 май куни ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
“Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди. Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилмоқда“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, биринчи ҳосилни Ўтамайлилик томорқа эгаси Буриев Руфат етиштирган. Айтилишича, деҳқон 3 йилдан бери қовун етиштириш билан шуғулланиб келади.
“Оиламизга тегишли томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланамиз. Уч йилдан бери қовун етиштириш сирларини ўзлаштирмоқдаман. Йилдан-йилга экин майдонини кенгайтириб, маҳсулот етиштириш ҳажмини оширяпмиз. Келгусидаги мақсадимиз четга қовун экспортини йўлга қўйиш. Бу йил томорқамизга эртапишар қовуннинг “Дакара” навини экканмиз, ҳосил кўрганингиздек май ойининг бошида тайёр бўлдиъ, дейди ҳосил эгаси Буриев Руфат.
Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.
Маълум қилинишича, аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.
Аввалроқ, Қашқадарёда тарвуз пишгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР