Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида тарвуз экспорти бошланяпти

--- 14-май, 15:159 1 065
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш, божхона соҳасида яратилган қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан жойларга борилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув воҳанинг Чироқчи тумани Ўтамайли ҳудудида ўтказилиб, унда деҳқон ва тадбиркорларга божхона расмийлаштирувлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Аввал таъкидланганидек, Чироқчи туманида тарвуз етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилган. Туманнинг миришкор деҳқонлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб тарвуз етиштиради. Шу йил ҳам анъанани сақлаб қолган деҳқонлар мамлакатимиз бўйлаб тарвуз етказишни бошлаб юборган.
Тумандаги «Нуримов Дўстмурод» фермер хўжалиги вакили Алиқул Жуманазаровнинг таъкидлашича, ўтган йили улар етиштирган 60 тонна тарвуз Қозоғистон ва Россия Федерациясига экспорт қилинган эди. Бу йил эса бу кўрсаткични 100 тоннага теказиш режалаштирилган.
Ҳудудда тарвуз етиштириш ҳажми ва кўлами йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу йил вилоятда 100 минг тонна тарвуз етиштириб, хорижга экспорт қилиш орқали четдан кўп миқдорда валюта киритиш мақсад қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР