UZ RU
Menyu
» » Ўрим-йиғимга тайёргарлик

Ўрим-йиғимга тайёргарлик


Айни кунларда фермерларимиз томонидан ғалла ўрим йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
Бугун туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мажлислар залида албатта карантин қоидаларига амал қилган ҳолда Ғалла 2020 ўрим-йиғим мавсумига жалб этиладиган техникалар ҳайдовчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов, туман ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи Актам Тожиевлар ва мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Жорий мавсумда ғалла ташишга жалб этилган ҳар бир техника ҳайдовчиси яхшигина моддий рағбатлантирилади. Ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган техникалар ҳайдовчиларига мавсум давомида пластик карталар очилиб уларга моддий рағбат яъни, ойлик маош тўланиши хусусида  тушунтириш, суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди, – дейди  туман ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи Актам Тожиев.
Албатта, деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ҳосилнинг нобудгарчиликларга йўл қўймасдан йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив