UZ RU
Menyu
» » Чироқчи туман прокуратураси раҳбарияти жойларда тадбиркорлар билан учрашмоқда

Чироқчи туман прокуратураси раҳбарияти жойларда тадбиркорлар билан учрашмоқда

Бугун туман прокурори ўринбосари Малик Ортиқов ва маҳаллий Кенгаш депутати Фарход Жумановлар 2-сектор ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар билан учрашишди. Учрашувлар давомида муаммога дуч келаётган, кредит ололмаётган тадбиркорларнинг арзлари жойида ҳал этилди.

"Абдуваид Бердиевич" кўп тармоқли фермер хўжалиги чорвачилик, пахта ва ғаллачиликни ривожлантириш баробарида балиқчиликка ҳам қўл ўрган эди. Айни вақтда 1.5 гектар ер майдонида сунъий сув ҳавзаси яратиб у ерда 6 тонна балиқларни ва 4000 минг дона човоқларни парваришлашмоқда. Фермер Абдуваид Бердиев балиқчилик тармоғини яна ривожлантириш учун банкдан кредит олишга қийналаётган эди. Туман прокурори ўринбосари Малик Ортиқов фермернинг муаммосига ечим топди.
Туман прокуратура раҳбарияти томонидан тадбиркор ва фермерлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ана шундай амалий самара бермоқда.
Бунда мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш орқали аҳоли фаровонлиги учун бандлигини ва барқарор даромад манбаига эга бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Ўтказилган сайёр қабулларда прокуратура органлари аралашуви билан қисқа муддатда ечимини топаётган муаммолар бунга масъул бўлган мутасадди корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларининг ҳануз мурожаатлар билан ишлашда хизмат бурчи ва вазифаларини лозим даражада бажармаётганини кўрсатмоқда.
Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив